Пойтахт йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, тирбандликларнинг олдини олиш ва бартараф қилиш ҳамда йўлларнинг ўтказувчанлигини ошириш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ томонидан амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Бироқ, шунга қарамай, тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланган йўл белгилари таъсир доирасида, шунингдек, автобус бекатлари, тротуарлар, светофорлар, бурилиш ва қайрилиб олиш каби белгиланмаган жойларда автотранспортларнинг тўхтаб туриши ёки уларни қаровсиз қолдириб кетиш ҳолатлари учрамоқда.



Жарима миқдори эса 516 000 сўмни ташкил этади.






