Интернет тармоқларида ёнаётган ўрмон ичра елиб ўтган поезд тасвири туширилган видео кўпчиликнинг эътиборини тортди, дея хабар берди Lenta.ru нашри.
Мазкур видео Хабаровск ўлкасида Комсомольск-на-Амуреда тасвирга туширилган. Кадрларда поезд темирйўлга ётқизилган ёғочларнинг ёнаётганига қарамай қуюқ туман ичига кириб боришини кўриш мумкин. Бир неча сониялардан сўнг поезд очиқ аланга ичида қолади.
Аммо поезд машинисти хавфли участкани эсон-омон енгиб ўтишга муваффақ бўлди.






