АсосийJamiyat

Тошкент вилоятидаги бир нечта хонадонларга сув тошиб кирди

'Тошкент вилоятидаги бир нечта хонадонларга сув тошиб кирди'ning rasmi

2018 йил 13 май куни соат 16.20дан 17.45гача бўлган вақт оралиғида Тошкент вилояти ҳудудида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши кузатилди.

Натижада вилоятнинг Тошкент тумани “Чиғатой” МФЙ, Захариқ кўчаларида, Паркент тумани “Қорақалпоқ” ҚФЙ кўчаларида, Юқоричирчиқ тумани “Жумабозор” МФЙ кўчаларида, Ўртачирчиқ тумани “Шоликор” МФЙ ҳудудидаги Фидойилар, Тановор, Олмос кўчаларида ички суғориш ариқларига ёмғир ёғиши туфайли шоҳ-шаббалар йиғилиб қолиши натижасида бир нечта хонадон ҳовлиларга сув тошиб кирган ва кўрилган чоралар натижасида, хонадонларда сув тошқини олди олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, аҳоли ва фуқароларнинг уй-жойларига талофат етмаган. Жароҳат олганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар