Мадриднинг “Реал” клуби форварди Гарет Бэйл мум фигуралар музейига келганларни чув туширмоқчи бўлди, дея ёзмоқда News.day.az нашри.
Бэйл Криштиану Роналду фигураси ёнига туриб олди ва одамлар кўргазма экспонатлари билан суратга тушаётган маҳал “жонланди”. Кутилмаган ҳодисадан чўчиб тушган мозийгоҳ ташрифчилари сал туриб олдиларидаги фигура чинакам Бэйл эканлигидан табассум қилишди.






