Шимолий Каролина штатидаги Фейетвилл шаҳрида ўт ўчириш командаси аъзоси 30 метрли ўт ўчириш шланги ёрдамида севгилисининг қўлини сўради, дея ёзмоқда Лента.ру нашри.
Эштон Хэнвэй севгилиси Лорен Вудни бирга депога бориб, ўт ўчириш машинаси устида суратга тушишга кўндиради. Шу маҳал бошқа машина ўрнидан қўзғалади ва унинг остида “Менга турмушга чиқасанми?” деган шаклдаги шланг кўринади. Шу он Хэнвэй тиз чўкиб, никоҳ узугини чиқаради. Турган гап, Лорен рози бўлади.






