Исроил территорияси бўйлаб учирилган Сурия ракеталаридан бири тўй меҳмонлари орасидаги ваҳимага сабаб бўлди, дея хабар берди РИА Новости нашри.
Видеоёзувда кўриш мумкинки, ҳаво тревогаси янграгач, осмонда ракета кўринади. Шундан сўнг янги ҳаётга қадам қўяётганлар ва тўй меҳмонлари тантана жойини тарк этишга шошишади.






