Номаълум шахс “Евровидение” танловининг финалида иштирок этаётган Буюк Британия вакиласининг чиқишини йўққа чиқармоқчи бўлди, дея хабар бермоқда РИА Новости нашри.
Рюкзакли эркак саҳнага югуриб чиқиб, қўшиқчи SuRie қўлидан микрофонни тортиб олди ва микрофонда алланималарни айтиб бақира кетди. Ўша ондаёқ етиб келган соқчилар “қўшиқбузар”ни қўлини қайириб олиб кетишди. Ўзини йўқотмаган қўшиқчи эса куйлашда давом этди.






