АсосийJamiyat

Америкаликлар Ўзбекистон элчихонаси билан танишмоқда

'Америкаликлар Ўзбекистон элчихонаси билан танишмоқда'ning rasmi

Вашингтонда 200 га яқин элчихона бор. Ўзбекистон элчихонаси АҚШ пойтахтининг марказий кўчаларидан бири – Массачуссеттс авенюсида жойлашган. Бу ерни «элчихоналар қатори» дейишади, чунки кўплаб дипломатик ваколатхоналарга макон. 5 май куни барча элчихоналар оддий оммага ўз эшигини очди.

Passport DC дастури асосида Вашингтондаги элчихоналарда маданий туризм тарғиб қилинади.

Дипломатик ваколатхоналар — давлатнинг чет элдаги юзи.

Кун бўйи Ўзбекистон элчихонасига 10 минг нафарга яқин меҳмон келиб кетди.

Элчи Жавлон Ваҳобовнинг «Америка Овози»га айтишича, соат 10:00дан 13:30га қадар 6 минг киши ташриф буюрган, деб ёзади ЎзА.

«Асосий мақсад Ўзбекистонни таништириш – мамлакатда кечаётган ўзгаришлар, бугунги вазият, шунингдек, юртимиз маданияти ва тарихи ҳақида маълумот бериш», – дейди Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси.

03.jpg

Дипломатнинг таъкидлашича, бу йили дунёнинг бу чеккасидан республикага сайёҳ сифатида бораётганлар сонини 10 мингга етказиш кўзланган.

02.jpg

Меҳмонлар Ўзбекистон элчихонасини айланар экан, тўрт қаватли серҳашам иморатнинг бир асрлик тарихи билан танишди.

04.jpg

«Бундай элчихона биносига эга бўлиш биз учун катта ғурур, катта фахр», дейди Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов.

    Бошқа янгиликлар