Қашқадарё вилоятида 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Ўзбекистон Республикаси мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов хотирасига бағишланган адабий-бадиий тадбирлар ўтказилди.
Кеча, эрта тонгда вилоят маркази Қарши шаҳри “Нефтчи” МФЙ Эл кўчаси 3-уйда мемориал лавҳа ўрнатилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ёшлар иттифоқи журналисти Ахрор Содиқов Facebook’даги саҳифасида хабар берган.
Бу мемориал лавҳада Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Ўзбекистон Республикаси мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов 1992-2016 йилларда яшаб ижод этган деб ёзилган.
Абдулла Орипов мустақил Ватанимиз – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг муаллифи сифатида эл-юртимиз қалбидан чуқур жой эгаллади.






