Афғонистоннинг Қобул шаҳрида чет эл элчихонаси, ҳукумат ва полиция биноси яқинида портлашлар содир бўлди, деб хабар берди РИА новости нашри.
Полиция берган хабарга кўра, худкуш-террорчилар ўзини-ўзи портлатган.
Аввалига ҳужумчилар полицияни ўққа тутишган. Улардан бири ичкарига югуриб кириб, ўзини портлатган. Жиноятчиларнинг барчаси йўқ қилинган.
Орадан 25 дақиқа ўтгач, яна бир портлаш рўй берган. Худкуш террорчилардан бири автомат билан атрофга қарата ўқ узгач, портловчи моддани ҳаракатга келтирган.Портлаш зарби натижасида ҳукумат биноси яқинидаги бошқа биноларнинг ойналари синган.
Орадан бироз вақт ўтгач, махсус гуруҳ ходимлари етиб келиб, атрофни ўраб олган. Ҳар учала портлаш ҳам битта жиноий гуруҳ томонидан амалга оширилган, деган тахминлар бор. Ҳозирга қадар ҳеч бир террорчилик ташкилоти воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ. Ҳужумни содир этган 4 нафар террорчининг барчаси ҳалок бўлган.
Мазкур ҳодиса туфайли16 киши яраланган. Шунингдек, 5 нафар инсон қурбон бўлгани таъкидланмоқда.






