ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра, бугун, 9 май куни Ўзбекистонда Тошкент вақти билан соат 15:41 да кучли ва давомли зилзила кузатилди.
Зилзила эпицентри Афғонистонда бўлиб, 6.2 магнитудани ташкил қилади.
Зилзила кучи тахминан 3 балл атрофида экани айтилмоқда.
Тошкент: 3 балл;
Наманган: 3 балл;
Андижон: 3 балл;
Фарғона: 3 балл;
Гулистон: 3 балл;
Жиззах: 3 балл;
Самарқанд: 3 балл;
Термез: 4 балл;
Қарши: 3 балл.
Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.






