АсосийJamiyat

Мактаб ўқувчиларининг ўзлаштириш даражасини белгилаш бўйича тадқиқот ўтказилади

'Мактаб ўқувчиларининг ўзлаштириш даражасини белгилаш бўйича тадқиқот ўтказилади  'ning rasmi

Умуммиллий тадқиқот умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг билимини халқаро талабларга етказиш, унга мослигини ўрганиб бориш, халқаро амалиётда фойдаланиб келинаётган PISA (Programme for international Student Assement), TIMSS (Trends in Mathematics and Science Study) каби дастурларга босқичма-босқич интеграциялаш мақсадида ташкил этилмоқда.

Тадқиқот ишлари жорий йилнинг май ойи давомида республика миқёсида танлаб олинган 255 та мактабда ўтказилиб, унда умумтаълим мактаблари 4-синф ўқувчиларининг математика, ўқиш ва табиатшунослик фанларидан ютуқлари тажриба-синов тариқасида ўрганилади.

Умуммиллий тадқиқот материаллари ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси билан ҳамкорликда амалдаги ДТС ва халқаро тажриба асосида тайёрланган.

Вазирлик матбот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 10 июнига қадар умуммиллий тадқиқот натижалари таҳлил қилинади ҳамда олинган хулосалар асосида янги ўқув йилидан ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини ошириш ва унга салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилади.

    Бошқа янгиликлар