Самарқандга саёҳатга келган Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи Юнусали Очилдиев шаҳардаги "Шарқ" умумий овқатланиш шохобчасида тамадди қилади, деб ёзади "Зарафшон" нашри.
Аммо ошхона ходими ундан буюртма олиш жараёнида қўшимча тарзда таомлар олишга мажбур этилганини таъкидлайди.
Бундан норози бўлган Ю.Очилдиев "Ишонч телефони"мизга қўнғироқ қилди.
Вазият соҳа мутахассислари томонидан ўрганилди ва ошхона ходими З.Кулиева мижозга нотўғри муносабатда бўлгани сабабли хизмат лавозимидан озод этилди.






