АсосийDunyo

Боливияда маҳаллий аҳоли ва полиция ўртасида тўқнашувлар юзага келди

'Боливияда маҳаллий аҳоли ва полиция ўртасида тўқнашувлар юзага келди'ning rasmi

Боливияда полиция ва маҳаллий аҳоли вакиллари ўртасида тўқнашувлар юз берди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Мамлакатнинг Санта Круз шаҳрида полиция ва маҳаллий дўкон эгалари ўртасида зиддиятли вазият юзага келмоқда. Гап шундаки, ҳукумат томонидан бозор тизимини модернизациялаштириш мақсадида ушбу ҳудудда жойлашган дўконларни бошқа жойга кўчиришга қарор қилинган.

Бироқ бу ҳолатга савдогарлар ва дўкон эгалари рози эмас. Улар ўз жойларидан кетмасликларини таъкидлашган. Дўкон эгалари бозор майдони ва марказий кўчаларда ўз норозиликларини намойиш этишмоқда.

Намойиш иштирокчилари эса кўчаларда машиналарни ёндириб, биноларга, полицияга тош билан ҳужум қилишди.Вазиятни бартараф этишга уринган полиция тартибсизликлар юзага келтираётган одамларни тўхтатиш мақсадида кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишга мажбур бўлди. Мазкур ҳодиса натижасида бир неча киши жароҳат олган ва бир нафар полиция ходими ҳалок бўлган.

Намойишчилар сони 200 дан ортиқ бўлиб, ҳозирда уларнинг 20 нафари қўлга олинди.Тартиббузарлар музокаралар олиб борилмагунича, норозилик намойишларини тўхтамасликларини маълум қилишган.

    Бошқа янгиликлар