АсосийJamiyat

Тошкент шаҳар ҳокимлиги: Пойтахтдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

'Тошкент шаҳар ҳокимлиги: Пойтахтдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади 'ning rasmi

Барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланган кўчаларни айланиб ўтиш учун жамоат транспортининг ҳаракат йўналишларига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Яшнобод тумани Қорасув кўчасидан 2-Қорасув ва Элбек кўчалари бўйлаб Дўстлик метро бекатигача бўлган ҳудудда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга ер усти темир йўл қурилиш монтаж ишларини бажариши юзасидан, 2018 йил 10 май кунидан 2019 йил 31 январга қадар барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланишини маълум қилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги маъмурияти, пойтахликлар ва пойтахт меҳмонлари йўлларда ҳайдовчи ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, уларга қулайликлар яратиш мақсадида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари жараёнидаги ушбу вақтинчалик ноқулайликлар учун йўл ҳаракати иштирокчиларидан узр сўрашини билдириб ўтган.


    Бошқа янгиликлар