АсосийJamiyat

Дилбар Файзиева: Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижини юксалтириш ҳар қачонгидан-да муҳим

'Дилбар Файзиева: Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижини юксалтириш ҳар қачонгидан-да муҳим'ning rasmi

Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида “Буюк келажак” халқаро нодавлат нотижорат ташкилотининг экспертлар кенгаши фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Тадбир доирасида Сан-Франциско, Лондон, Москва, Женева, Токио шаҳарларидаги ватандошларимиз мамлакатимизда савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий соҳаларни ривожлантириш моделларини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон ва дунёнинг етакчи халқаро таҳлил ва илмий-тадқиқот, ишлаб чиқариш муассасалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда, деб ёзади ЎзА.

Москвадан журналист Дилбар Файзиева сўз олди:

– Касбим бўйича Ўзбекистонда таҳсил олгач, Россиядаги етакчи телеканалларидан бирида ишлашга қарор қилдим.

Мамлакатимизда улкан ўзгаришлар кечаётган бир даврда Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги сиёсий имижини ошириш ҳар қачонгидан-да муҳим. Диплом ишим Ўзбекистоннинг сиёсий майдондаги имижини ошириш мавзусига бағишлангани бу борада яқиндан ёрдам бериш имконини беради, деган умиддаман.

    Бошқа янгиликлар