АсосийDunyo

Афғонистонда масжид портлаши туфайли қурбон бўлганларнинг сони 17 нафарга етди

'Афғонистонда масжид портлаши туфайли қурбон бўлганларнинг сони 17 нафарга етди'ning rasmi

Афғонистондаги масжидлардан бирида портлаш рўй берганлиги ҳақида маълум қилинган эди, портлаш оқибатида қурбон бўлганганларнинг сони 17 кишига етди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Воқеа Хўст вилоятида жойлашган масжидлардан бирида юз берган. Ҳодиса оқибатида 17 киши қурбон бўлган бўлса, яна 34 киши яраланиб шифохонга олиб кетилган. Афғонистонда октябрь ойида парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар ўтказиш белгиланган бўлиб,масжиддан сайловчиларни рўйхатга олиш маркази сифатида ҳам фойдаланилган.

Полиция берган маълумотларга қараганда, худкуш террорчи бинога портловчи модда билан кириб, уни яширинча ўрнатган. Ҳозирча ҳужум учун жавобгарликни ҳеч бир террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олмаган.

Айни вақтда полиция воқеа тафсилотларини ўрганмоқда. 14 апрелда мамлакатда сайловчиларни рўйхатга олиш жараёни бошланган. Шундан сўнг,бир нечта рўйхатга олиш марказларида портлашлар содир бўлган.

    Бошқа янгиликлар