Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди.
Бугун 5 май куни Тошкент — Бишкек — Тошкент йўналиши бўйича илк автобус соат 17:30да "Тошкент" автовокзалидан йўлга чиқади. Мунтазам қатновлар 7 майдан бошланади.
Қатнов масофаси 601 километрни, йўлга сарфланадиган вақт 12 соат 40 дақиқани ташкил этади. Жадвалга "Ғишт кўприк" (Ўзбекистон) ва "Жибек Жолы" (Қозоғистон), "Супатай Батыр" (Қозоғистон) ва "Чалдовар" (Қирғизистон) постларида божхона ва чегара назоратидан ўтиш учун 30 дақиқадан вақт белгиланган.
Йўл кира нархи бир йўловчи учун 120 минг сўм ёки 1000 қирғиз сомини ташкил этади.






