АсосийJamiyat

Тошкент кўчаларида Hyundai махсус тозалаш автотранспортлари ўз хизматини бошлайди

'Тошкент кўчаларида Hyundai махсус тозалаш автотранспортлари ўз хизматини бошлайди 'ning rasmi

Пойтахтимиз йўлларини, кўчаларини янада обод ва кўркам бўлиши учун Тошкент шаҳар Ҳокимлиги ажойиб ишга қўл урди.

Яқин кунлардан бошлаб Тошкент кўчаларида, маҳаллаларида тозалик, ободлик учун янги Hyundai махсус тозалаш автотранспортлари ўз хизматини бошлайди. Ушбу транспортлар шаҳримиз экологик тозалигига ўз ҳиссасини қўшиши аниқ.

Жадаллик билан ривожланаётган ҳозирги техника асрида, янги, тезкор, тежамкор, экологик тоза транспортлар хизматидан фойдаланиш замон талабидир. Ушбу амалга оширилаётган ишлар пойтахтимиз аҳолисининг турмуш-тарзи, фаровонлиги ва соғлом ҳаёти, ҳамда эмин-эркин яшаши йўлидаги ҳаракатлар давомидир.

    Бошқа янгиликлар