АсосийDunyo

Эронда кўзи ожиз аёллар ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилади

'Эронда кўзи ожиз аёллар ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилади'ning rasmi

Келгуси йили Эронда кўзи ожиз аёллар ўртасида“Учинчи халқаро Муқаддас Қуръон мусобақаси” ўтказилади, деб хабар берди "info.islom.uz" нашри.

Буни давлатга қарашли "Фаровонлик" жамғармаси раҳбари Ануширван Муҳсин Бандпей эълон қилди.

Бандпейнинг айтишича, "Фаровонлик" жамғармаси мусобақа уюштиришидан кўзланган мақсад кўзи ожиз аёллар ўртасида Қуръон бўйича халқаро миқёсда алоқалар ўрнатиш ва улар қандай қобилият эгаси эканини жамиятга кўрсатишдан иборат.

MNA ахборот агентлиги хабарига кўра, "Фаровонлик" жамғармаси муборак Рамазон ойида ҳам Қуръон билан боғлиқ қатор тадбирлар ўтказишни режалаштирган.

    Бошқа янгиликлар