Бугун, 3 май куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи
сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ваколатига доир масалалар, жумладан Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилди.
“Истиқлол” санъат саройи ва “Бунёдкор” метро бекатига аввалги “Халқлар Дўстлиги” номини бериш. Шайхонтоҳур туманидаги “Обиназир”, “Жарариқ” маҳаллалари ҳудудида жойлашган "Тошкўча" кўчасига Шоаҳмад Шомаҳмудов номини қайтариш, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 24-25 ноябрь кунлари Жанубий Кореяга давлат ташрифи давомида берган таклифи ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 февралдаги йиғилиш баёни асосида Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган Янги Байналмилал кўчасига Сеул кўчаси номини бериш юзасидан Кенгашнинг тегишли қарори қабул қилиниб, ижро учун йўналтирилди", - дейилган ҳокимлик хабарида.






