Ёшлар етакчиси ҳар гал Наманганга борганда бир макон бағрига чорлайди. Бу манзилда уни ўнлаб қоракўзлар интиқ кутишини яхши билади. Бу даргоҳда инсон бор меҳрини болаларга улашиб, завқланади.
Бу болакайларнинг меҳрибон юртбошиси туфайли усти бут, қорни тўқ, ўқиши ва яшаши учун барча шароитлар муҳайё. Лекин уларнинг кўзи, дили интиқ...
Наманган шаҳридаги 26-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан суҳбатлашган ҳар қандай инсон уларнинг самимиятидан, беғуборлигидан бир олам таассурот олади. Ўғил-қизларнинг ёрқин келажаги учун қувонади.
Ўз ўғли каби меҳр қўйгани Асадбек билан кечган бу галги суҳбат давомида фикрлари теран йигитчанинг илтимоси Ёшлар етакчисида ҳавас уйғотди.
«Отам бўлиб мактабимга бир марта ортимдан боринг ...».
Бугун Қаҳрамон Қуронбоев эрта тонгдан йигитча таҳсил оладиган мактаб томон отланди...
Бу ҳақда давлат маслаҳатчисининг Facebook’даги саҳифасида .







