АсосийJamiyat

Н​авоийда фахрийлар муносиб тақдирланди

'Н​авоийда фахрийлар муносиб тақдирланди'ning rasmi

Навоий вилояти ҳокимлигида бир гуруҳ нуроний ва меҳнат фахрийларига “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Тадбирда нуроний отахон ва онахонлар давлатимиз раҳбарининг кекса авлод вакилларига кўрсатаётган эъзоз ва эҳтиромидан миннатдор эканликларини таъкидлади. Президентимизнинг 2017 йил 14 июлдаги “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарорига асосан ижтимоий-иқтисодий соҳаларда самарали фаолият юритган, ҳалол меҳнати билан юрт равнақига ҳисса қўшган фахрийлар тақдирланиши бу борадаги эътибор намунаси бўлди.

Илк бор берилаётган ушбу нишонга жорий йилда Навоий вилоятидан 41 нафар фахрий муносиб кўрилди.

6.JPG

8.JPG

– Кўп йиллик фаолиятимиз давомида орттирган ҳаётий тажрибамиз билан ёшларга маслаҳат ва ўгит беришни бурчимиз, деб биламиз, – дейди Нурота туманидан II даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби Ойдин Яҳёев. – Давлатимиз раҳбарининг бу ғамхўрлиги биз, фахрийларни эл-юрт равнақи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғуси билан яшашга, билим ва тажрибамиз билан ёшларнинг фидойи бўлишида ибрат кўрсатишга ундайди. Шундай экан, жамиятимизда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, барча соҳалардаги ислоҳотлар самарасини кенг тарғиб этишда биринчи бўлиб ўзимиз ташаббус кўрсатамиз.

    Бошқа янгиликлар