1 май куни дунёнинг кўплаб мамлакатларида May Day куни нишонланди, деб хабар берди ТАСС нашри.
Жумладан, Жанубий Кореянинг Сеул шаҳри қўчалари ҳам шу куни минглаб одамлар билан тўлди.
Мазкур байрам ҳар йили май ойининг илк кунида ўтказилади. Бу қадимий баҳор байрами бўлиб, кейинчалик халқаро меҳнат куни сифатида ўтказила бошлаган.
Шу куни ишчилар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун марказий кўчаларга чиқишади.Пойтахт Сеулнинг марказий майдонларида тўпланган одамлар иш шароитини яхшилашни талаб қилишди.
“Биз меҳнат куни қайта кўриб чиқилишини истаймиз. Ишчилар ҳақидаги қарорлар қайтадан кўриб чиқилиши лозим. Биз бутун мамлакат фуқаролари учун, яъни барча учун шу ердамиз”, деди намойиш иштирокчиларидан бири бўлган Ким Сеунг Хо.
Намойишларда турли соҳадаги 10 минглаб ишчилар тўпланишган. Улар орасида касаба уюшмалари ходимлари ҳам бор. Шунингдек, May Day куни Хитойнинг Гонгконг шаҳрида ҳам кенг миқёсда нишонланди.
2500киши иштирокидаги акция полиция томонидан назорат қилинди. Одамлар кўчаларда турли ёзувли баннерларни кўтариб олишди.Улар ойлик маошлари оширилишини талаб қилишди. May Day куни Филипин,Тайван ва Европанинг кўплаб давлатларида ҳам нишонланди.






