АсосийDunyo

Нигериядаги масжидлардан бирида портлаш содир этилди

'Нигериядаги масжидлардан бирида портлаш содир этилди'ning rasmi

Нигериянинг Адамава штатидаги Муби шаҳридажойлашган масжидда портлаш содир этилди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Ҳодиса туфайли камида 27 киши ҳаётдан кўз юмган.

Шаҳарнинг шимолий-шарқий ҳудудидаги масжидда кетма-кет 2 та портлаш юз берди. Террорчи-худкушлардан бири масжид ичида портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган. Сўнгра масжиддан 200 метр нарироқда яна бир террорчи ўзини портлатган.

Воқеа оқибатида 27 киши қурбон бўлган бўлса, яна 56 нафар инсон яраланиб шифохонага ётқизилди. Маълум қилинишича, мазкур хужум маҳаллий Боко Харам жангарилар гуруҳи томонидан содир этилган.

Ушбу гуруҳ аъзолари худкуш-террорчилардан иборат бўлиб, улар аҳоли пунктларида тез-тез портлашлар ва турли хил ҳужумлар уюштириб туришади. Сўнги бора 26 апрель куни Боко Харам жангариларимамлакатнинг Борно штатида портлаш содир этган, оқибатда 4 киши қурбон бўлган эди.

    Бошқа янгиликлар