Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги Гулноза Каримованинг қувончи чексиз. Бугун унга ҳукуматимиз томонидан имтиёзли равишда янги уй берилди.
3 нафар фарзандини ёлғиз ўзи тарбиялаётган Гулнозахон бир йўла иш билан ҳам таъминланди. Унга тикув машинаси ҳадя қилинди.
Тушдан сўнг Қўрғонча маҳалла фаоллари билан учрашдик. Маҳалла ҳудудидаги қаровсиз ётган бино фаоллар ташаббуси билан мактабгача таълим муассасига айлантиришга қарор қилинди.
Фарғона вилояти Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Қўқон шаҳрида "Амина" номли тикув цехи очилди. Унда 20 нафар аёллар иш билан таъминланди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоеванинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.







