АсосийDunyo

Роҳинжалар лагерида тўй ўтказилди (фото)

'Роҳинжалар лагерида тўй ўтказилди (фото)'ning rasmi

18 ёшли Шофиқа Бегим ва 23 яшар Саддам Хусайн ҳаётидаги энг бахтли куни дунёнинг турли жойларида ўтказилатёган тўй маросимларига ўхшашдир. Аммо бир жиҳати билан ёш роҳинжа мусулмонларининг ниқоҳ тантанаси бошқаларникидан ажралиб туради, деб ёзади "info.islom.uz" нашри.

Уларнинг тўйи Бангладешнинг Кокс-Бозор шаҳрида жойлашган қочоқлар лагерида бўлиб ўтмоқда. Бу ерда ўтган йилнинг август ойидан бери Мянмадаги қирғинбаротдан қочган 660 000 роҳинжалар кўним топган.

Икки ёш ва уларнинг яқинлари тўйни ҳунрезиклардан олдин бўлиб ўтишни режалаштирганди. Бироқ Мянма ҳарбийлари уларнинг уйларига ўт қўйгач, ёшлар жон сақлаб қолиш учун Бангладешга қочишга мажбур бўлишди.

Улар қочоқларга тўлиб-тошган лагерга келгач, бу ердаги эмин-эркин вазиятда тўй қилишга қарор қилишди. Шофиқа ва Саддам бир неча ойлик саросону саргардонликлардан сўнг ва ниҳоят оила қуриш бахтига муяссар бўлишди.

    Бошқа янгиликлар