Нигерия президенти Муҳаммад Бухорий АҚШ президенти Дональд Трамп таклифи билан Оқ уйга ташриф буюрди, деб хабар берди "info.islom.uz" нашри.
Мазкур учрашувнинг эътиборли жиҳати шуки, жаноб Бухорий Қора Африка етакчиларидан биринчи бўлиб АҚШ га расмий ташриф билан келди.
Икки томонлама йиғилиш доирасида турли ҳил масалалар муҳокама этилиб, бир қатор баёнотлар қилинди.
Хусусан, Трамп Нигериядаги оммавий қотилликлардан жабр чекаётган насоро жамоаси тақдиридан ҳавотирда эканлигини билдириб, мамлакат раҳбарияти бу борада уларни ҳимоя қилиш учун барча зарур чора-тадбирларни кўришига чақирди.






