Тайваннинг Таоюань шаҳрида жойлашган микросхемалар ишлаб чиқаришкорхонасида ёнғинюз берди деб хабар берди Mir24.tv.
Ҳодиса оқибатида жами 7 киши ҳаётдан кўз юмган.
Қурбонларнинг 5 нафари ўт ўчириш ходимларидир.Гуруҳнинг 7 нафар аъзосиичкарида бўлган вақтда бинонинг айрим қисмлари қулаши оқибатида чиқиш йўли тўсилиб қолган. Шундан сўнг, ташқаридагилар билан алоқа узилиб қолган.
Бироздан кейин эса ичкаридан уларнинг жасадлари олиб чиқилди. 2 нафар ўт ўчириш ходимлари жароҳат олиб касалхонага олиб кетилган. Ҳалок бўлган яна 2 киши корхона ишчиларидир.
Ёнғин бинонинг 4 қаватида махаллий вақт билан 21:30 да келиб чиққан. Ёнғин бошланган хонада кимёвий моддалар сақланган. 2000 килограммдан ортиқ дизель ёқилғиси эса кучли портлашга олиб келган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Ҳалок бўлган ишчиларнинг ҳар иккаласи ҳам хориж фуқаролари эканлиги маълум бўлди.






