Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун шахридаги темир йўл кесишмасида юк ташувчи автомобиль поезд билан тўқнашиб кетди, деб хабар берди РИА новости нашри.
Ҳодиса оқибатида 7 киши ҳаётдан кўз юмган. Қурбонларнинг барчаси юк машинасида бўлган йўловчилардир. Поездагилардан ҳеч ким жиддий зарар кўргани йўқ. Бироқ, баъзиларига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Тўқнашув кимнинг айби билан юз бергани тўғрисида маълумот берилмаган.






