Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳридаги пляжда қумдан қаср барпо этилди, деб хабар берди “РИА новости” нашри.
У маҳаллий аҳоли вакилларидан бири — 44 ёшли Марико Мизаел Моталис томонидан ясалди. Муаллифнинг сўзларига кўра, бу “қаср”ни ҳамшахарларига ҳадя сифатида барпо этган.
Қумли қаср кўп сонлисайёҳлар эътиборини тортди. Ҳозирда уни томоша қилиш учун ҳар куни юзлаб одамлар келишмоқда. Мизаел Моталиснинг ўзи барча меҳмонларни кутиб олиб, улар билан бирга суратга тушмоқда.






