Бугун — душанба куни тонгда Афғонистонда иккита портлаш бўлди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Қобул шаҳрида рўй берган портлашни мотоциклчи-худкуш амалга оширган. Мақсад Миллий хавфсизлик директорати вакилларини портлатиш бўлган.
Бундан ташқари, мамлакатнинг шарқий қисмида жойлашган Нангархар провинциясида йўл четида мина портлаши оқибатида бир нафар полициячи ҳалок бўлган, беш киши яраланган. Tolo News телеканалининг хабар беришича, округ губернатори Бесад ҳам портлаш оқибатида яраланган.






