Франция ва Мағриб давлатларининг келишувига биноан, 300 нафар алжирлик, марокашлик, тунислик ва туркиялик имомлар Рамазонда таровиҳ намозларини ўқиш учун Францияга келишади. Бу ҳақда info.islom.uz нашри хабар берди.
2500 та масжид ва намозхонага эга бўлган француз мусулмонлари жамоаси мамлакат ҳудудида Рамазон пайтида хофизу Қуръонлар етишмаганлиги боис чет элдан қорилар чақиришга одатланган.






