АсосийJamiyat

Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкали “Истиқлол” санъат саройи майдонида қайта қад ростлайди

'Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкали “Истиқлол” санъат саройи майдонида қайта қад ростлайди 'ning rasmi

Иккинчи Жаҳон уруши йилларида турли миллатларга мансуб бўлган 15 нафар болани ўз қанотига олган Шоаҳмат ва Баҳри Шомаҳмудовлар оиласи ҳақида Раҳмат Файзиевнинг «Его величество Человек» романи асосида кинорежиссёр Шуҳрат Аббосовнинг «Сен етим эмассан» киноси тасвирга олинган ва бу фильм ҳанузгача турли халқлар орасида севиб томоша қилинади. Асраб олинган болалар орасида рус, беларус, молдаван, яҳудий, латиш, татар, қозоқ миллатларига мансуб болалар бўлган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, 2018 йилнинг 23 апрель куни “Истиқлол” санъат саройи майдонида реконстркция ишлари бошлаб юборилди. Тез кунларда Шомаҳмудовлар оиласи жамланган ҳайкал ушбу майдонда қад кўтаради.

Халқлар Дўстлиги сиймоси ҳисобланган ушбу ҳайкал Тошкент шаҳрининг кўркига-кўрк қўшиб янада чиройини очади. Пойтахтимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларини бирдамликка, дўстликка ва бир оила бўлиб яшашга дават қилади.

    Бошқа янгиликлар