АсосийDunyo

Австрияда поездлар тўқнашиб кетди, 40 яқин киши жароҳатланди (фото)

'Австрияда поездлар тўқнашиб кетди, 40 яқин киши жароҳатланди (фото)'ning rasmi

Бугун, 20 апрелт куни тонгда Австриянинг Зальцбург шаҳри вокзалида икки поезд тўқнашиб кетди, деб хабар бермоқда Сегодня нашри.

Дастлабки маълумотга кўра фавқулодда ҳодисада жабрланганлар 35-40 киши атрофида. Уларнинг кўпчилиги енгил жароҳат олган, айримлари касалхонага етказилган.

Маълум бўлишича, вокзалда манёврли локомотив вагонларни Цюрих - Вена йўналишли поездга улаётганда тўқнашув содир бўлган.

Фавқулодда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Вокзалда поездлар ҳаракати тўхтатилгани йўқ.

    Бошқа янгиликлар