Кеча, 19 апрель куни Шовот туманидаги 19-сонли 6 ёшгача бўлган юриш имконияти чекланган болалар боғчасида катта байрам бўлди. Бу ҳақда Қаҳрамон Қуронбоевнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Имконияти чекланган ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Раъно Шодиева масканда бўлиб, болажонларга қувончли лаҳзаларни ҳадя қилди.
— Аслида мана шу кичкинтойларнинг митти юрагида олам-олам меҳр мужассам. Ҳақиқий иқтидор учқунларини уларнинг нигоҳларида кўрдим. Сизлар бизнинг келажагимизсиз, - деди Раъно Шодиева.

Улардаги иқтидорни кашф этган Раъно Шодиева боғча тарбияланувчиларига Ёшлар иттифоқининг совғаларини тақдим этди. Яна Хоразмга келса, албатта улар билан учрашишга ваъда берди.







