Италиянинг Aviointeriors фирмаси самолётларда тик туриб кетиш ўриндиқлари прототипини ишлаб чиқди, дея хабар бермоқда РИА Новости нашри.

Ўриндиқлар вертикал ҳолатда берилган. Бундай ўриндиқда “ағанаш”нинг иложи йўқ.

Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрига кўра, бундай ўриндиқлар самолётларда йўловчилар сиғимини 20 фоизга кўпайтирар экан.








