АсосийDunyo

Инсонларни террорчилар ва автоҳалокатлардан кўра юрак касалликлари кўпроқ безовта қилиши аниқланди

'Инсонларни террорчилар ва автоҳалокатлардан кўра юрак касалликлари кўпроқ безовта қилиши аниқланди'ning rasmi

Бутун дунёда юрак-қон тизими касалликлари ҳамон одамларни кўпроқ безовта қилиб келмоқда, дея таъкидламоқда Лайф нашри.

Калифорния университети олимларининг аниқлашича, ҳозирги замон одамларини террорчилар ҳужуми ёки автоҳалокатлар эмас, юрак-қон тизими билан боғлиқ касалликлар симптомлари безовта қилаётган экан.

Бу тадқиқотни олимлар кишиларнинг Google-қидирувдаги сўровлари орқали аниқлашган. Маълум бўлишича, Интернет тармоғига кирган ҳар 13 кишидан бир нафари Google-қидирувга юрак касалликлари билан боғлиқ сўровни ёзар экан.

    Бошқа янгиликлар