АсосийDunyo

Ишбилармонлар учун дунёдаги энг қиммат шаҳар аниқланди

'Ишбилармонлар учун дунёдаги энг қиммат шаҳар аниқланди'ning rasmi

Нью-Йорк ҳозирги кунгача ишбилармонлар учун дунёдаги энг қиммат шаҳар, деган унвонини сақлаб келмоқда, дея ёзмоқда ТАСС нашри.

ECA International агентлигининг аниқлашича, Нью-Йоркка иш бўйича келганларнинг бир куни 874 долларга тушар экан.

Нью-Йоркдан кейин иккинчи ўринни Женева шаҳри эгаллаган (792 доллар). Учинчи ўринда эса Цюрих (735 доллар).

Кучли ўнталикдан Луанда (Ангола, 4), Брижтаун (Барбадос, 5), Париж (Франция, 6), Нассау (Багам ороллари, 7), Вашингтон (АҚШ, 8), Базель (Швейцария, 9), Монако (10) ўрин олган.

    Бошқа янгиликлар