Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида эр ўз аёлини уриб-тепиб жароҳатлади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Хабарда қайд этилишича, 12 апрель куни “Мираки” МФЙ Фурқат кўчаси 159-уйда яшовчи, 1980 й.т. С.Боймуродов уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшовчи турмуш ўртоғи, 1985 й.т. А.Хушвақтованинг танасини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.
Натижада А.Хушвақтова касалхонага ётқизилган. С.Боймуродов ушланган.






