АсосийJamiyat

Автомашина бошқаришдаги тажрибасизлик, фалокатга олиб келди

'Автомашина бошқаришдаги тажрибасизлик, фалокатга олиб келди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 17 апрель куни соат 21.05ларда, Сергели тумани Қўшқўрғон кўчаси 29-уйда яшовчи, 1999 й.т. С.Зиявутдинов ишонч қоғози билан бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинасини Нукус кўчаси 100-уй олдида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай йўл четидаги симёғочга урилиб тўқнашув содир этган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бремоқда.

Натижада автомашина ҳайдовчиси, С.Зиявутдинов ва унинг икки нафар йўловчилари, жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар ҳамда, яна бир йўловчиси, 2005 й.т. Ё.Зиявутдинов жароҳат олиб касалхонага келтирилганида вафот этган.


    Бошқа янгиликлар