АсосийSport

Боксчиларимиз Осиё чемпионатига йўл олишяпти (фото)

'Боксчиларимиз Осиё чемпионатига йўл олишяпти (фото)'ning rasmi

Айни дақиқаларда бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида бўлиб турибди, деб хабар бремоқда "Оламспорт" нашри.

Терма жамоамиз делегацияси 2000-2001 йилларда туғилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этиш мақсадида Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрига жўнаб кетмоқда. Қитъа чемпионати 19-28 апрель кунлари оралиғида бўлиб ўтади.

Осиё чемпионатида 10 нафар ўғил, 5 нафар қиз бола спортчиларимиз юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилишади. Умумий Ўзбекистон делегацияси таркибидан 26 киши ўрин олган.

Таркиб (ўғил болалар)

49 кг: Содирбек Камолмирзаев

52 кг: Самандар Холмуродов

56 кг: Абдумалик Халоков

60 кг: Рамазон Зиятов

64 кг: Ҳалимбек Утегенов

69 кг: Жаҳонгир Раҳмонов

75 кг: Наво Тамазов

81 кг: Темур Мержанов

91 кг: Жавоҳир Тоғаймуродов

+91 кг: Жамшидбек Маҳамадалиев

Таркиб (қизлар)

51 кг: Хурсаной Холматова

54 кг: Мафтуна Файзуллаева

57 кг: Насиба Хайруллаева

60 кг: Маҳлиё Раҳимова

75 кг: Навбаҳор Ҳамидова

Мураббийлар штаби: Ҳамид Тангрибергенов, Лочин Қўчқоров, Беҳзод Ҳидиров, Даврон Ғофуров, Фаррух Қиличев, Шерзод Эшқувватов

    Бошқа янгиликлар