АсосийDunyo

Назарбоев ва Путин Сурияни муҳокама қилди

'Назарбоев ва Путин Сурияни муҳокама қилди'ning rasmi

Қозоғистон ва Россия президентлари Нурсултон Назарбоев ва Владимир Путин ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Суҳбатда Сурия атрофидаги можаро билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди.

"Суҳбатда давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги, жумладан Суриядаги вазиятни муҳокама қилишди. Телефон мулоқоти Россия томонниинг ташаббуси билан амалга оширилди", дея хабар берди Оқ ўрда сайти.

Эслатиб ўтамиз, 14 апрель куни Суриядаги эҳтимолий кимёвий объектларга АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан ракета зарбалари берилди. Россия АҚШнинг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан БМТ Хавфсизлик Кенгашига арз қилди, бироқ бу борада резолюция қабул қилинмади, овоз беришда Қозоғистон бетараф қолган.

    Бошқа янгиликлар