АсосийJamiyat

Молия вазирлиги ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини ишга туширди

'Молия вазирлиги ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини ишга туширди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги оммабоп ижтимоий тармоқ ҳамда мессенжерларда ўз саҳифа ва каналларини ишга туширди.

Эндиликда фуқаролар ижтимоий тармоқ имкониятларидан фойдаланган ҳолда Молия вазирлиги тизимига дахлдор янгилик, турли мавзулардаги муҳокама ва сўровномаларда фаол иштирок этишлари мумкин.

FACEBOOK,

INSTAGRAM,

TWITTER,

TELEGRAM-канал

Ҳозирги кунда Молия вазирлигининг расмий веб-сайти(www.mf.uz)да ҳамда ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида умумтаълим муассасалари ходимлари, айниқса, ўқитувчиларни, рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича саволномаси эълон қилинмоқда. Саволнома билан батафсил танишиб вазирликнинг юқорида келтирилган саҳифаларида ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни қолдиришингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар