АсосийJamiyat

9 май куни Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам салюти ташкил қилинади

'9 май куни Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам салюти ташкил қилинади'ning rasmi

Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Ҳужжат матни тўлиқ ЎзАда келтирилган.

Қарорга кўра:

- Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрида 2018 йил 9 май соат 21.00 да Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам салюти ташкил қилинади;

- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия тантанали тадбирлар ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлайдилар;

- Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, “Дунё” ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситалари Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларни кенг ёритиб, тематик тадбирлар, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ташкил этишади.

    Бошқа янгиликлар