Америкалик адвокат атроф оламнинг ифлосланиши муаммоларига эътибор тортиш учун ўзини ёқиб юборди, дея хабар бермоқда Lenta.ru нашри.
60 ёшли Дэвид Бакел (David Buckel) Бруклиндаги Проспект-паркда акция ўтказган. Уни қутқариб қолишнинг иложи бўлмади. Дэвид нима учун ўзини қазиб олинадиган ёқилғи билан ёқиб юборганининг сабаби ёзилган мактуб қолдирган.






