АсосийJamiyat

Бельгияда Ўзбекистондаги Соғлиқни сақлаш тизими тақдимоти бўлиб ўтди

Белгиянинг HEALTHCARE BELGIUM ассосациясида “Соғлом бола йили” давлат дастури асосида Бельгиядаги Ўзбекистон элчихонаси томонидан Соғлиқни сақлаш тизими доирасидаги тақдимот ўтказилди, дея хабар беради www.uz24.uz сайти.

HEALTHCARE BELGIUM асоссацияси 2007 йили ташкил этилган нотижорат ташкилотдир. У Бельгиядаги етакчи тиббий ташкилот бўлиб, Бельгиядаги тадбиркорлар федерацияси аъзоси саналади.

Тадбирда Ўзбекстонда Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ишлар, хусусан поликлиника ва шифохоналарнинг замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланганлиги, мамлакатда ўлим сонининг камайганлиги, маҳаллий ва қишлоқ жойларда тиббий хизматнинг яхшиланганлиги ва шу каби қатор ишлар ҳақида маълумот берилди.

Шу билан бирга Ўзбекистон болалар саломатлигини сақлаш бўйича дунёнинг етакчи мамлакатларидан бири саналиши айтиб ўтилди. 

    Бошқа янгиликлар