АсосийDunyo

АЁҚШдаги ёнғин давомида полиция ходими ҳайдовчининг ҳаётини сақлаб қолди (ВИДЕО)

АҚШдаги автомобил ёқилғи қуйиш шаҳобчаларининг бирига Toyota русумли машина келиб урилди.

Ушбу даҳшатли ЙТҲдан сўнг хизматда бўлмаган Нью-Йорк полицияси ходими Жон Вессио АЁҚШга келиб урилган автомобил ҳайдовчисини ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда Sky News хабар беради.

Аввалига у воқеа жойида аланга чиққани сабабли узоқлашади, аммо тезда ортга қайтиб Toyota автомобилининг 69 ёшли ҳайдовчисини машинадан олиб чиқади.  Шундан сўнг, у одамларни воқеа жойидан узоқлашишларини сўрайди. Маълум бўлишича, полиция ходимининг автомобилида қуроллар бўлган. Шу туфайли у яна ортга қайтиб машинадан ушбу буюмларни олади.

    Бошқа янгиликлар