Дмитрий Медведев илк марта ўзини ўзи суратга олди. Россия Федерацияси Бош вазири илк селфини “Оқ уй” лифтида туширди. Медведев ушбу суратни Instagram’даги саҳифасига жойлади.
Ярим соат ичида сурат 20 минг та лайк йиғди, ҳозирга келиб эса лайклар сони 97 мингтага етди. Дмитрий Медведев Iphone ёрдамида лифт ойнасидаги аксини суратга олди.
“Обуначилар талаб-истагларига биноан. Улар энди 400 минг нафар, раҳмат”,-дея суратга изоҳ қолдирди бош вазир.
Селфи - ўзини ўзи ёки аксини суратга олиш. Бу ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида оммалашган.





