Бразилия ҳукумати Парана штатидаги 130 та шаҳарда сув тошқини сабабли фавқулодда вазият эълон қилди.
Тинимсиз тропик ёмғирлар сув тошқини келиб чиқишига сабаб бўлган, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги. 130 шаҳар рўйхатига Куритиба шаҳри ҳам киритилган. Ушбу шаҳарда ЖЧнинг 4 та учрашуви бўлиб ўтиши керак.
Sports.ru нашрининг хабар қилишича, табиий офат оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, 3,5 мингга яқин уйларга зарар етган.
Мутахассислар Куритибада 16 июнь куни бўлиб ўтиши керак бўлган Эрон ҳамда Нигерия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўтказилиши сўроқ остида туриши ҳақида гапиришга ҳали эрталигини айтишмоқда.





